Линклар

logo-print

АҚШ-Россия сўзлашуви давом этмоқда


АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Малленга кўра, Вашингтон ва Москва стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган ва 5 декабр куни амал қилиш муддати тугаган СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайдиган ҳужжат борасида келишувга эришиш ниятида.

Майк Маллен ушбу масалада олиб борилаётган сўзлашувларга оид қўшимча маълумотларни ошкор қилмади, бироқ ҳар иккала давлат расмийлари сўзлашувларни давом эттираётганини маълум қилди.

Бугун Москвада матбуот анжумани ўтказган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ўз навбатида, томонлар ўртасидаги келишувнинг тез фурсатда имзоланишини билдирди.
XS
SM
MD
LG