Линклар

Гейтс Афғонистонда ғалаба қозонилишига ишонади


Афғонистон сафарини давом эттираётган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс НАТОнинг Кобулдаги қўмондонлик марказига ташриф буюрди.

Бу ерда НАТО қўмондонлари билан учрашган Роберт Гейтс Афғонистонга қўшимча америкалик ҳарбийларнинг киритилиши саккиз йилдан буён Толибонга қарши олиб борилаётган урушни ниҳоясига етказишга хизмат қилишини таъкидлади.

- Иттифоқчи давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги стратегияси билан бу ердаги уринишларимизда зафар қучамиз, дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG