Линклар

БМТ афғон ҳукуматини коррупцияга қарши курашга чақирди


БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Кай Эйде: "Афғонистон ҳукумати коррупцияга қарши кескин чоралар қўллаши лозим", дея таъкидлади.

Кобулда гапирган БМТ махсус вакили ҳукумат томонидан кўрилаётган чораларни Афғонистон фуқаролари кўриши шартлигини қайд этди.

Кай Эйде, шунингдек, декабр ойида ўтказилажак анжуманда коррупцияга қарши курашувчи қўмита, суд ва махсус кучларни тузиш каби масалалар муҳокама этилишини билдирди.

Ҳукумат даражасида авж олган коррупцияга қарши кураш уринишларини жадаллаштириш борасида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Ғарб давлатлари босимига учраб келмоқда.

XS
SM
MD
LG