Линклар

logo-print

Украина Ироқ билан йирик шартнома имзолади


Россиядаги “Независимая газета” нашрига кўра, Украина Ироқ билан қурол-яроғ етказиб беришни назарда тутган 2,4 миллиард долларлик шартнома имзолаган. Бу Украина тарихида энг йирик шартномалардан биридир.

“Независимая газета” нашрининг билдиришича, имзоланган келишувга мувофиқ Украина Ироққа ҳарбий танклар, махсус ҳарбий техника ва ҳарбий учқичлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беради.

Кузатувчилар фикрича, Украина ва Ироқ ўртасидаги шартноманинг имзоланишига АҚШ ҳукумати ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Айтилишича, Вашингтон Ироқ армиясини ислоҳ қилиш мақсадлари учун қарийб 3 миллиард доллар ажратишни режалаган.
XS
SM
MD
LG