Линклар

Москвада ўн йил аввалги портлаш айбдорлари қамалди


Россия суди 1999 йилда Москвада савдо маркази ва меҳмонхонада содир этилган портлашларда айбланган шахсларга нисбатан ҳукм чиқарди.

Хабарларга кўра, Москва шаҳар суди Халид Гугуев ва Магомадзаир Гажиакаевни қўпорувчилик амалиёти ташкилотчиси ва ижрочиси деб топган ҳамда уларга 25 ва 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.

Бундан ташқари, суд айбланувчилардан портлаш қурбонлари фойдасига 8 миллион рубл жарима ундириш тўғрисида қарор қабул қилган.

1999 йилнинг август ойида “Интурист” меҳмонхонаси ва “Охотний ряд” савдо марказида содир этилган портлашда бир киши нобуд бўлган, салкам 50 киши тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG