Линклар

Гуантанамодаги кувайтлик маҳбус ватанига қайтди


Федерал ҳакам АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоғида қарийиб саккиз йил сақланган Фуад ал-Рабиани озод қилиш ҳақида кўрсатма берганидан сўнг у ўз ватанига жўнатилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

Кувайт Ҳаво йўллари ширкатининг инженери бўлган ал-Рабиа Афғонистонда қўлга олинган.

У АҚШ томонидан Ал-Қойда раҳбари Усама Бин Ладинга пул етказиб берганлик ва Тўра Бўра тоғларида Толибон жанггариларига ёрдам берганликда айбланган.

Ал-Рабианинг адвокати бу воқеада у бошқа шахс билан алмаштириб юборилганини айтди.

Федерал ҳакам ўз қарорини оғир шароитда терговчилар айбланувчидан олган иқрор ишончли эмаслиги билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG