Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

АҚШ Афғонистонда аста-секин муваффақиятга эришади


Афғонистон ва Ироқдаги АҚШ қўшилари қўмондони генерал Дэвид Петреус АҚШ конгресси аъзолари олдида қилган чиқишида шуни маълум қилди.

Петреус Афғонистонга 30 минг аскардан иборат қўшимча куч жойлаштирилганидан сўнг, зўравонлик ва ҳукуматдаги ички тартибсизлик қисқа муддат кучайиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

У сўнгги ойларда Покистонда олиб борилган ҳарбий амалиётлар Толибон гуруҳларига жиддий зарар етказганини айтди.

- Покистон фуқаролари ва ҳарбий қўмондонларининг экстремизмга қарши кураш йўлидаги қатъийлиги муваффақиятга эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, бу чегара минтақасида экстремист гуруҳлар ва Ал-Қойдани тугатиш йўлидаги уринишимизга ёрдам беради, деди генерал Петреус.
XS
SM
MD
LG