Линклар

Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар акцизи ошади


Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ошади.

Uzdaily.uz сайти хабарига кўра, 2010 йил 1 январидан бошлаб пиво, спирт ва филтрли сигарет учун белгиланган акциз солиғи 25 фоизга, филтрсиз сигарет учун акциз солиғи 50 фоизга ошади.

Акциз солиғидан тушадиган даромад ўтган ҳафта Олий мажлис тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги давлат бюджетига киритилган.

Ўзбекистонда спиртли ва тамаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш рентабеллиги юқори бўлгани учун уни ишлаб чиқарувчиларга нисбатан солиқ тизимини такомиллаштириш мақсадида шундай чора кўрилган.
XS
SM
MD
LG