Линклар

logo-print

Тожикистонда Худойбердиев гуруҳининг яна бир аъзоси ушланди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Маҳмадали Назриевнинг билдиришича, 9 декабр куни Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Турсунзода тумани ҳудудида вазирлик ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида Маҳмуд Худойбердиев гуруҳининг яна бир аъзоси - 55 ёшли Ҳайдар Бобомуродов қўлга олинган.

Расмийга кўра, турсунзодалик Бобомуродов бундан бир муддат аввал Ўзбекистоннинг Шаргўр туманида бўлган чоғида ўша ҳудудда яшовчи ва Маҳмуд Худобердиев гуруҳи фаолларидан бири Аббос Мирзоев билан учрашган. Ўша учрашувда у Турсунзода шаҳар ижроия ҳокимияти раисининг хизмат машинасини портлатиш борасида топшириқ олган.

- Бобомуродов қўлга олинган пайтда ундан 770 грамм портловчи модда ва уни ишга солиш учун лозим бўладиган 2 та мобил телефони мусодара қилинди. Дастлабки тергов чоғида Бобомуродов бу моддаларни Ўзбекистондан олиб келганини айтди, деди Тожикистон ички ишлар вазирлиги расмийси.
XS
SM
MD
LG