Линклар

logo-print

Америкалик талабалар экстремизмда гумон қилинмоқда


Покистон хавфсизлик хизмати мамлакатда қўлга олинган беш нафар америкаликнинг уюшган террор гуруҳларига алоқадорлигини ўрганмоқда.

Барчаси 20 ёшлар атрофида бўлган АҚШ фуқаролари жорий ҳафта Панжоб вилоятининг Сарғода шаҳрида ўтказилган махсус рейд чоғида қўлга олинган. Хабарларга кўра, қўлга олинганлардан икки нафари асли покистонлик бўлган.

Айни пайтда АҚШ Федерал тергов бюроси Покистон расмийлари билан ёш америкаликларнинг Покистонга нима мақсадда борганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Айтилишича, қўлга олинган ёшлар ўз оила аъзоларига “мусулмонлар ҳимояга муҳтож” қабилида видеомурожаат қолдириб кетганлар.

XS
SM
MD
LG