Линклар

logo-print

Жаҳонда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни нишонланмоқда


Бугун Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро куни нишонланмоқда.

Инсон ҳуқулари Умумжаҳон декларациясининг 1948 йил 10 декабр куни қабул қилиниши муносабати билан БМТ Бош ассамблеяси 1950 йилда 10 декабрни Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро куни деб эълон қилган.

БМТ Декларациясида ер юзидаги барча халқларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш мақсадида “Инсон ҳуқуқларига кишиларнинг ирқи, жинси, тили ва динидаги тафовутлардан қатъий назар ҳамманинг асосий эркинликларига ялпи ҳурмат билан қараш ва уларга риоя қилишга кўмаклашади”, деб белгилаб қўйилган.

Бугунги сана муносабати билан жаҳоннинг турли давлатларида Инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган тадбирлар ўтказилади.
XS
SM
MD
LG