Линклар

Гейтс Бағдодга борди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Бағдодга борди.

Ироққа келишдан аввал Роберт Гейтс Кобулда бўлиб, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан мамлакат хавфсизлигига оид масалаларни муҳокама қилди.

АҚШ Мудофаа вазирининг Бағдод сафаридан бир неча кун аввал бу ерда кучли портлашлар содир этилди. Бу ҳуружларда 127 киши нобуд бўлди, салкам 500 киши тан жароҳати олди. Ироқда фаолият юритаётган Ал-Қоида ҳаракати мазкур портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG