Линклар

"Булава" яна уча олмади


Россия Мудофаа вазирлиги "Булава" баллистик ракетасининг навбатдаги синови муваффақиятсиз якунланганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, бунга ракетадаги техник носозликлар сабаб бўлган.

Россия раҳбарлари янги турдаги "Булава" ракетаси аксилракета мудофаа тизимларини ёриб ўтиш қобилиятига эга бўлишини айтмоқдалар.
Айни пайтда Интерфакс агентлигига кўра, Россия шу пайтгача "Булава" ракетасини 12 маротаба синовдан ўтказган ва улардан еттитаси муваффақиятсизликка учраган.
XS
SM
MD
LG