Линклар

Вашингтон ва Пхенян сўзлашувлар тарафдори


АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Стивен Босворт Вашингтон ва Пхенян ядровий дастур юзасидан олиб борилган сўзлашувларни қайташ бошлаш масаласида якдил эканини таъкидлади.

Стивен Босвортнинг ушбу баёноти Пхенянда Шимолий Корея ҳукумати расмийлари билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг янгради.

-Ушбу давлатга қилган сафарим ва Пхенянда ўтказган сўзлашувларимиз мазмунли бўлди, деб ҳисоблайман. Ўзаро муҳокамаларимиз очиқ ва ишчи руҳда ўтказилди,- деди Стивен Босворт.

Бироқ АҚШ расмийси Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан олиб борилаётган сўзлашувларнинг қачон бошланишини ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG