Линклар

Обамага Нобел мукофоти топширилди


Норвегия пойтахти Осло шаҳрида АҚШ президенти Барак Обамага Нобел Тинчлик мукофоти топширилди.

Осло шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда Норвегия қироллик оиласи, Нобел қўмитаси вакиллари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари иштирок этдилар.

Мукофотни қабул қилар экан Оқ уй раҳбари кўпчилик одамлар ушбу нуфузли мукофотни олиш учун ҳали етарлича иш қилмаганини айтаётганликларини тан олди.

Яқинда Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч жўнатишни эълон қилган Барак Обама уруш баъзида зарурат экани ва баъзида бу каби ҳаракатлар ўзини оқлашини билдирди.

Норвегия Нобел қўмитаси октябр ойида халқаро дипломатия ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш уринишлари ва ядровий қуролсизланиш кампанияси олиб боргани учун 2009 йилги Тинчлик Нобел мукофотини АҚШ президенти Барак Обамага беришга қарор қилган эди.
XS
SM
MD
LG