Линклар

Ўзбек журналисти "қовун туширди"

  • Фаррух Юсуфий

Ўзбекистонлик журналист саволига жавоб берар экан, Дмитрий Медведев ўзбек журналистини Ўзбекистондаги вазият ташвишга солмаётганидан ҳайрат билдирди.

Ўзбекистонлик журналист саволига жавоб берар экан, Дмитрий Медведев ўзбек журналистини Ўзбекистондаги вазият ташвишга солмаётганидан ҳайрат билдирди.

9 декабр куни Москвада иш бошлаган Европа ва Осиё медиа форуми очилиши чоғида ўзбек журналистининг Россия президенти Дмитрий Медведевга берган саволи бошқа давлатлардан келган журналистларда ғалати таасурот қолдирди. Ўзбекистонлик журналист Валерий Ниёзматов Дмитрий Медведевга Россиядаги сўз эркинлиги мавзусида савол бериб "қовун туширди".

9 декабр куни Москвада Европа ва Осиё Медиа форуми бошланди. Тадбирда собиқ иттифоқ мамлакатларидан юздан ортиқ журналист иштирок этмоқда.

Форумни очиб берган Россия президенти Дмитрий Медведев тадбир қатнашчилари саволларига жавоб берди. Журналистлар турли саволларни берди. Масалан, тожикистонлик журналист Россияда авж олаётган ирқчилик, грузиялик журналист Россия-Грузия муносабатлари, украиналик мухбир газ муаммосига оид саволларни берди.

Форумда ўзбек матбуоти вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Улардан бири - Ўзбекистонда рус тилида чиқадиган “Новий век” (“Янги аср») газетаси бош муҳаррири Валерий Ниёзматовнинг Кремл раҳбарига берган саволи қизиқ бўлди. Ўзбекистонлик муҳаррир Россия оммавий ахборот воситаларидаги сўз эркинлиги ҳақида сўради.

- Кейинги йилларда оммавий ахборот ваоситаларида вақти-вақти билан сўз эркинлигига оид савол қизғин муҳокама қилинади. Баъзан бу тушунча нонорматив лексиканинг ишлатилиши каби қуюшқондан чиқишга ижозат, деб талқин қилинади. Мен сизнинг Россияда сўз эркинлиги, аниқроғи, Россия оммавий ахборот воситаларидаги сўз эркинлиги ҳақидаги фикрингизни сўрамоқчи эдим, - деди муҳаррир Ниёзматов.

Президент Медведев бу саволни, айниқса, ўзбек матбуоти вакилидан кутмаган эди чоғи.

- Биринчидан, мен Ўзбекистонда бу борада, яъни сўз эркинлиги масаласида ҳаммаси жойида, деб умид қиламан. Бу саволни менга берар экансиз, демак Ўзбекистондаги вазият сизни унчалик ташвишга солмаётган кўринади.

Бизнинг мамлакатимиздаги сўз эркинлигига келсак, бизда ҳам ҳаммаси жойида, деб жавоб беришга ижозат берсангиз. Бунга сиз билан мулоқот қилаётганимиз ёрқин мисолдир.

Менимча, сўз эркинлиги ҳам масъулият ва компетентликни кўзда тутиши лозим. Журналистнинг энг асосий вазифаси ҳақиқатни гапиришдир. Буни қандай қилиш эса, бу сизнинг ишингиз, сизнинг ҳуқуқингиздир, - дея жавоб берди президент Медведев.

Форумни ёритган рус матбуотига кўра, Ўзбекистонда рус тилида чиқадиган “Новий век” газетаси бош муҳаррири Валерий Ниёзматовнинг Россиядаги сўз эркинлигига оид вазиятни савол остига қўйгани медиа форум қатнашчилари учун ғалати туюлган.

Муҳаррир Ниёзматовнинг “сўз эркинлигига оид савол кейинги йилларда вақти-вақти билан қизғин муҳокама қилиниши” ҳақидаги фикрлари ҳам ғалати. Нега кейинги йилларда? Нега вақти-вақти билан? Қайси мамлакат оммавий ахборот воситаларида?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG