Линклар

Перм фожиаси қурбонлари сони 136 кишига етди


Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатди.

Айни пайтда Москва, Санкт-Петербург, Челябинск ва Перм шифохоналарида ёнғин чоғида тан жароҳати олган 100дан зиёд фуқаро қолмоқда.

"Хромая лошадь" тунги клубидаги фожиа 5 декабр куни рўй берди.

Фуқаролар ҳаётини хавф остига қўйиш ва ёнғин хавфсизлигини бузиш каби айбловлар билан тунги клуб раҳбариятидан тўрт киши ҳибсга олинди.

Чоршанба куни эса Перм ўлкаси ҳукумати ушбу фожеа муносабати билан истеъфога чиқди.
XS
SM
MD
LG