Линклар

АҚШда ҳар олти кишидан бири чўчқа гриппига чалинган


АҚШнинг Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори Томас Фриден 10 декабр куни чўчқа гриппининг H1N1 вируси тахминан 50 миллион америкаликка юққанини айтди.

Шу кунгача АҚШда бу касалликдан 10 мингдан ортиқ одам, жумладан 1 минг 100 нафар бола ўлган.

Томас Фриден чўчқа гриппи вируси юққан 200 минг одам касалхонага ётқизилганини сўзига қўшимча қилди.

Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш марказнинг ушбу статистик маълумотлари пендемиянинг дастлабки етти ойи, яъни, апрел – ноябр ойлари ўртасигача бўлган маълумотни ўз ичига олган.
XS
SM
MD
LG