Линклар

Афғонистонга қўшимча куч келаси ҳафтада боради


АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Маллен президент Барак Обаманинг янги афғон стратегиясига мувофиқ Афғонистонга дастлабки кўшимча куч келаси ҳафтада етиб келиши кутилаётганини айтди.

Унга кўра ҳозиргача 16 минг аскар Афғонистон жанубига бориш ҳақида кўрсатма олган.

Адмирал Маллен Афғонистонга жойлаштириладиган 30 минг ҳарбий учун зарур бўлган ўн минглаб тонна қурилиш материаллари, қишки анжомлар ва бошқа ускуналар ҳам Афғонистонга жўнатишга тайёрланаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG