Линклар

АҚШ президенти Нобел мукофотини қабул қилиб олди


Президент Барак Обама Норвегия пойтахти Ослода ўтказилган тантанали маросимда уруш ва тинчлик, ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш, Американинг Ироқ ва Афғонистондаги роли ҳақида гапирди.

Яқинда Афғонистонга қўшимча 30 минг аскар жўнатилишини эълон қилган Обама базан уруш зарур экани ва бу маънавий жиҳатдан адолатли эканини айтди.

- Мен дунё қандай бўлса, уни шундай қабул қиламан. Мен Америка халқига нисбатан таҳдид борлигини била туриб чора кўрмай туролмайман. Келинг, хато қилмайлик: дунёда ёвузлик мавжуд. Қаршилик кўрсатмаслик ҳаракати Гитлер армиясини тўхтата олмади. Музокаралар Ал-Қойда раҳбарларини ўз қуролларини топширишга кўндиролмайди. Базан куч қўллаш керак, дейиш орсизлик бўлмайди. Бу тарихни, одам мукаммал эмаслиги ва идрок чекланганини тан олиш демакдир, деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG