Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:22

Туркманистон-Хитой газ қувури 14 декабрда ишга тушади


Туркманистоннинг Лебоп вилоятидаги Самандепе газ хавзасида бўладиган тантанали маросимда Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзинтао иштирок этади.

Тантанали маросимда газ қувури транзит ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев ҳам қатнашиши режаланган.

Келишувга мувофиқ, Туркманистон 7 минг километрдан узун бўлган янги қувур орқали 30 йил давомида Хитойга йилига 40 миллиард куб метргача газ жўнатиши мўлжалланган.

Дастлабки босқичда Туркманистондан Хитойга йилига 13 миллиард куб метр газ жўнатилади.
XS
SM
MD
LG