Линклар

ҲРУ Ўзбекистонни ҳуқуқ ҳимоячиларига тўсқин бўлмасликка чақирди


Ҳьюман райтс уотч Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятига тўсқинлик қилмасликка чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи нуфузли ташкилот 10 декабр куни эълон қилган баёнотда сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳукумати Қарши ва Марғилонда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ҳьюман райтс уотч ташкилоти тадқиқотчиси Таня Локшина билан учрашишига тўсқинлик қилгани билдирилган.

Шунингдек, баёнотда Қарши шаҳрида номаълум шахс Локшинага ҳужум қилгани ва у шаҳардан чиқиб кетишга мажбур қилингани билдирилган.
XS
SM
MD
LG