Линклар

logo-print

Нобел тинчлик мукофоти Обамага топширилди


АҚШ президенти Ослода Нобел мукофотини қабул қилган пайт

АҚШ президенти Ослода Нобел мукофотини қабул қилган пайт

Норвегия пойтахти Осло шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда АҚШ президенти Барак Обама Нобел Тинчлик мукофотини қабул қилиб олди.

Айни пайтда Обама Толибон ва Ал-Қойда жанггариларини тугатиш учун Афғонистонга 30 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатиш ҳақида яқинда эълон қилган қарорини оқлашга ҳаракат қилди.

Мукофотни қабул қилгандан кейин сўзлаган Обама Нобел қўмитаси унга мукофотни бериш ҳақида қабул қилган қарори, унинг таъбири билан айтшанда, “катта бахс”га сабаб бўлганини тан олди. Обама бунинг сабабини президент вазифасини бажаришга киришганига бир неча ой бўлгани ва уруш олиб бораётган давлат қўмондони бўлгани билан изоҳлади.

Барак Обама ҳарбий можаролар, хавфсизлик ва барқарор тинчликка эришиш ҳақидаги ўз фикрини баён қилар экан “уруш” сўзини 44 марта ишлатди.

АҚШ раҳбари Маҳатма Ганди ва Мартин Лютер Кингнинг зўравонлик қўлламаслик (тинчлик) фалсафаси уни рағбатлантирганини айтди. Бироқ Обама базан куч қўллаш “нафақат зарурат экани балки маънавий жиҳатдан адолатли эканини айтди.

- Мен дунё қандай бўлса, уни шундай қабул қиламан. Мен Америка халқига нисбатан таҳдид борлигини била туриб чора кўрмай туролмайман. Келинг, хато қилмайлик: дунёда ёвузлик мавжуд. Қаршилик кўрсатмаслик ҳаракати Гитлер армиясини тўхтата олмади. Музокаралар Ал-Қойда раҳбарларини ўз қуролларини топширишга кўндиролмайди. Базан куч қўллаш керак, дейиш орсизлик бўлмайди. Бу тарихни, одам мукаммал эмаслиги ва идрок чекланганини тан олиш демакдир, деди АҚШ президенти.

Барак Обама уруш масаласини ҳозир дунёда ҳарбий ҳаракатлар борасида “икки томонлама ёндошув” юзага келгани боис кўтарганини айтди.

АҚШ президенти агар ўз давлати хавфсизлигини ҳимоя қилиш зарурати туғилса, ҳар қандай давлат раҳбари каби бир томонлама ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. Аммо у, барча давлатлар, хоҳ кучли ёки кучсиз бўлсин, ҳарбий куч қўллашни тартибга солувчи халқаро стандартларга риоя қилиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

- Куч қўллаш зарур бўлган ҳолларда, маълум қонун-қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини зиммамизга олишдан биз маънавий ва стратегик манфаатга эгамиз. Биз хатто ҳеч қандай қонунга риоя қилмайдиган ашаддий душман билан рўпара келганимизда ҳам, мен Америка Қўшма Штатлари уруш қонунларига риоя қилишга содиқ қолиши керак деб ўйлайман. Айнан шу билан биз урушаётганимиз душмандан фарқлимиз. Бизнинг қудратимиз айнан шунда, деди АҚШ президенти.

Халқаро қонун-қоидаларни бузаётган давлатлар ҳақида гапирган Обама зўравонликкка қарши қатъий муқобил чоралар қўллаш, жумладан, санкциялар қўллаш кераклиги, бутун дунё бир ёқадан бош чиқариб босимни кучайтириш каби чоралар ишлаб чиқилиши кераклигини айтди.

Инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирган Барак Обама дунё бўйлаб, жумладан, Эронда ҳам юзлаб, минглаб жасур одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб кўчаларда юриш ўтказаётганига Америка гувоҳ бўлаётганини айтди.

Бироқ Обама инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш учун базан репрессив режимлар билан “съай дипломатик” мулоқот олиб бориш лозимлигини чунки муҳокамасиз қоралаш мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартиришда ёрдам бермаслиги мумкин.

Нобел қўмитаси Барак Обамага Тинчлик мукофоти унинг “халқлар ўртасида халқаро дипломатия ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ғайриоддий уринишлари учун берилгани”ни айтди.

Нобел тинчлик мукофотини АҚШ президенти Барак Обамага топшириш учун Осло шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда Норвегия қироллик оиласи, Нобел қўмитаси вакиллари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари иштирок этдилар.
XS
SM
MD
LG