Линклар

logo-print

Иркутскда ўзбек қўлга олинди


Иркутск шаҳрида мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга кўра, 37 яшар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири мактаб ўқувчисини ўзи яшаётган ётоқхонанинг ошхонасига олиб кириб, эшикни ичкаридан қулуфлаб қўйган. Жабрланувчи қочишга уринган, бироқ ўзбек муҳожирига қаршилик кўрсата олмаган. Мазкур воқедан сўнг 12 яшар қизчанинг яқинлари милицияга мурожаат қилган.

Иркутск шаҳар Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув бўлими ходимлари ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG