Линклар

Германия Мудофаа вазири Афғонистонга борди


Афғонистонга сафар қилган Германия Мудофаа вазири сентябр ойида тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган НАТО ҳаво зарбалари берилган туманга борди.

Немис қўшинлари генерали буйруғидан сўнг берилган ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларидан камида 40 киши нобуд бўлгани аниқланган. Даставвал ҳарбийлар ҳаво зарбаларида Толибон жангарилари нишонга олинганини билдирган эди.

Ушбу воқеа Германияда катта жанжалга сабаб бўлди. Германия Мудофаа вазири Карл Теодор цу Геттенберг тинч аҳоли вакилларининг НАТО томонидан ўққа тутилиши билан боғлиқ можаро туфайли немис қўшинлари қўмондонларидан бирини истеъфога чиқарди.

Ҳозир Афғонистонда Германиянинг 4 мингдан зиёд аскари хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG