Линклар

Покистон АҚШ фуқароларини депортация қилиши мумкин


Покистон полициясига кўра, терроризмда гумон қилиниб мамлакат ҳудудида қўлга олинган АҚШнинг беш фуқароси ўз ватанига депортация қилиниши мумкин.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг Покистон полиция бошқармаси расмийси Жавод Исломга таяниб хабар қилишича, ҳозирча америкаликларга ҳеч қандай айблов қўйилмаган ва уларнинг қанча муддат ҳибсда қолиши ҳам аниқ эмас

АҚШ Федерал тергов бюроси агентлари покистонлик терговчилар билан биргаликда АҚШ фуқароларини сўроқ қилган. Покистон расмийларига кўра, АҚШнинг Виржиния штатидан бўлган талабалар даставвал интернет орқали жангарилар билан боғланишга уринган. Кейинчалик эса улар Покистонга келиб жангарилар сафига қўшилишга ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG