Линклар

ЕИ Эронга қарши санкцияларни кучайтирмоқчи


ЕИ агар Эрон ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, бу давлатга нисбатан қўшимча санкциялар қўллашга тайёр эканини маълум қилди.

ЕИ етакчиларининг бугун Брюсселда эълон қилинган баёнотида айтилишича, БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан санкцияларни кучайтиргудек бўлса, Европа Иттифоқи ушбу чораларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Айни пайтда Ироқ сафарини давом эттираётган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Эронга нисбатан қўшимча жазо чораларининг жорий этилишини кутаётганини билдирди. Ғарб давлатлари Эронни яширин тарзда ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG