Линклар

logo-print

Ироқ ўз нефт конларини савдога қўйди


Ироқда мамлакатдаги 10га яқин йирик нефт конини ўзлаштириш бўйича тендер ўтказилмоқда.

Икки кунга мўлжалланган тендерда Ғарб, Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг 40дан зиёд йирик ширкатлари қатнашмоқда.

Дастлабки савдода Dutch Shell компанияси Индонезиянинг Petronas ширкати билан биргаликда Мажнун нефт конини ўзлаштириш бўйича шартномани қўлга киритди. Мажнун конида 12.6 миллиард баррел нефт заҳираси борлиги таҳмин қилинади.

Нефт заҳиралари бўйича Ироқ жаҳонда Саудия Арабистони ва Эрондан сўнг учинчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG