Линклар

logo-print

ЕИ глобал иқлим ўзгаришига қарши курашга ҳисса қўшади


ЕИга аъзо давлатлар глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш учун ривожланаётган давлатларга 7.2 миллиард евро ажратишга келишиб олдилар.

Бу ҳақда ЕИ раҳбарларининг Брюсселда ўтаётган саммити чоғида эълон қилинди.

Маблағ уч йил мобайнида, 2010 йилдан бошлаб ажратилади. ЕИга раислик қилаётган Швеция Бош вазири Фредрик Реинфелдга кўра,
ЕИга аъзо 27 давлат кўнгилли равишда махсус жамғармага пул ўтказади.

Айни пайтда Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо бошқа давлатларнинг ҳам ЕИдан ўрнак олишига умид қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG