Линклар

logo-print

Гейтс Ироқ сафарини давом эттирмоқда


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Бағдодда Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди.

Пайшанба куни эса Гейтс Ироқ президенти Жалол Талабоний билан учрашиб, хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

АҚШ Мудофаа вазирининг Ироққа келишидан икки кун аввал пойтахт Бағдодда кучли портлашлар содир этилди. Бу портлашларда салкам 130 киши нобуд бўлди.

Мазкур ҳуружлар Ироқ хавфсизлик кучларининг АҚШ қўшинлари мамлакат ҳудудини тарк қилгандан сўнг мамлакат хавфсизлигини ҳимоя қила олмаслиги борасидаги ташвишларни янада кучайтирди.
XS
SM
MD
LG