Линклар

Лукойл Ироқда йирик нефт хавзасини ўзлаштиради


Ироқнинг Нефт вазири мамлакат бир кунда 12 миллион баррел нефт қазиб чиқариш имкониятига эга бўлишини айтди.

Ҳусайн Ал-Шаҳристоний буни нефт саноатини ривожлантириш бўйича янги шартномалар имзолангани ва ҳукумат кўраётган чоралар билан изоҳлади.

12 декабр куни Бағдодда Ироқнинг йирик нефт ҳавзаларини ўзлаштириш бўйича икки кунлик кимошди савдоси тугади. Унда Россиянинг Лукойл ширкати ғолиб чиқди.

Энди Лукойл Ироқ жанубида жойлашган нисбатан тинч минтақа ҳисобланган Ғарбий Қурма 2-фазасида нефт хавзасини ўзлаштиради.

Келишувга мувофиқ кунига 1 миллион 800 минг баррел нефт қазиб чиқариладиган ушбу нефт хавзаси акциясининг 85 фоизига Лукойл, қолган 15 фоизига Норвегиянинг Ситатойл Хайдро ширкати эга бўлади.
XS
SM
MD
LG