Линклар

Шимолий Корея билан муносабат ўзгаришсиз қолмоқда


АҚШнинг Шимолий Кореядаги маҳсус вакили ҳозирча Пхенян билан музокара олиб бориш бўйича дастур йўқ эканини айтди.

Стефен Босфорт Шимолий Корея ядровий қуролсиз бўлишини истаётган давлатларни сабрли бўлишга чақирди.

Босфорт муносабатларда “оғир” вазият сақланиб қолаётгани ва олти томонлама музокаралар иштирокчилари якдил бўлиши кераклигини айтди.

Шу йил бошида Шимолий Корея Жанубий Корея, Хитой, Япония, АҚШ ва Россия билан олиб борилаётган музокараларни тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG