Линклар

logo-print

Жанубий Вазиристонда ҳарбий амалиётлар тугади


Покистон Бош вазири Жанубий вазиристонда Толибон жангариларига қарши олиб борилган ҳарбий амалиётлар тугаганини айтди.

Айни пайтда Юсуф Риза Ғилоний Покистон ҳукумати Афғонистон билан чегарадош Ўракзай минтақасида ҳарбий амалиётлар бошлаш масаласини муҳокама қилаётганини айтди.

Ўраксай анча вақтдан бери покистонлик толиблар раҳбари Ҳикматулла Мақсуднинг бош қароргоғига ҳисобланади.

Айтилишича, Жанубий Вазиристондаги жангариларнинг аксари шу минтақага тўпланган.
XS
SM
MD
LG