Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Хитой президенти Ху Цзин Тао Қозоғистонга борди


Ху Цзин Тао Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Туркманистон-Хитой газ қувурининг Қозоғистондан ўтувчи қисми очилиши маросимида қатнашди.

Марказий Осиёга сафари доирасида Ху Цзин Тао Қозоғистондан кейин Туркманистонга боради.

Душанба куни Хитой раҳбари Туркманистон-Хитой газ қувурининг тантанали ишга туширилиши маросимида қатнашади.

1883 километр узунликдаги ушбу қувур Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан ҳам ўтган.

Келишувга мувофиқ, Туркманистон янги қувур орқали 30 йил давомида Хитойга йилига 40 миллиард куб метргача газ жўнатиши мўлжалланган.

Дастлабки босқичда Туркманистон Хитойга йилига 13 миллиард куб метр газ жўнатади.
XS
SM
MD
LG