Линклар

Ўзбекистон президенти Туркманистонга сафар қилади


Ислом Каримовнинг 13–14 декабр кунлари Ашхободга расмий ташрифи Туркманистон ҳукумати таклифига кўра амалга ошмоқда.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашув чоғида Каримов Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, икки давлат учун манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама этиши кутилмоқда.

Музокарадан сўнг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга оид бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG