Линклар

Копенгаген шаҳрида 30 минг кишилик намойиш бўлди


Намойишчилар Копенгагенда ўтаётган БМТ саммити иштирокчиларидан иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича келишувга эришишни талаб қилдилар.

- Биз адолатли янги шартнома имзоланишини хоҳлаймиз. Бу шартномада давлатлар ис газини қанчага камайтириши кўрсатилиши керак. Биз келишув ҳозир имзоланиши ва уни бажарилиши мажбурий бўлишини хоҳлаймиз. Биз давлат раҳбарлари ҳеч нарсага эришмай қайтиб кетишини хоҳламаймиз, - деди намойиш қатнашчиларидан бири германиялик Жулия.

Плакатлар кўтариб, мовий майкалар кийган минглаб капитализмга қарши фаоллар ва атроф-муҳит ҳимоячилари Кристиансборг қасридан БМТ саммити ўтаётган Белла Сентр шаҳригача олти километрлик юриш қилдилар.

Бу намойиш 67 давлатда фаолият юритаётган 515та ташкилот томонидан уюштирилди.
XS
SM
MD
LG