Линклар

Афғонистонда терроризмга қарши бўлими зобити ўлдирилди


Қандаҳор вилояти полицияси бошлиғи ўринбосари Муҳаммад Шоҳ Фаруқ айтганига асосланиб Франс пресс ахборот агентлиги билдиришича, мотоцикл минган номаълум шахслар вилоятнинг терроризмга қарши кураш бўлими зобитини у дўконда ўтирган пайтда отиб ўлдирган.

Ҳужум пайтида дўкон соҳиби яраланган.

Қуролли шахслар воқеа жойидан ғойиб бўлган. Франс пресс агентлигига ўзини Толибон матбуот вакили деб таништирган Юсуф Аҳмад исмли шахс суиқасд толиблар томонидан уюштирилганини айтган.
XS
SM
MD
LG