Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:49

Кобул шаҳри ҳокими ўринбосари ҳибсга олинди


Афғонистон Бош прокурори ўринбосари Фозил Аҳмад Фақирий айтганига асосланиб Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, Ваҳибуддин Садат ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Прокурорга кўра, Ваҳибуддин Саудиянинг Макка шаҳридан Афғонистонга қайтган пайтда Кобул халқаро аэропортида қўлга олинган.

Шу ҳафта бошида коррупцияда айбланган Кобул шаҳри ҳокими Абдул Аҳад Саҳибий тўрт йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Аммо у ҳукм юзасидан апелляция судига мурожаат қилиб ўз лавозимидан истеъфога чиқишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG