Линклар

logo-print

Браун Афғонистонга борди


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистонга борди. Бу ерда Гордон Браун Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашди.

Қандаҳор шаҳрида журналистлар олдида чиқиш қилган Браун АҚШ ва унинг ҳамкорлари мамлакатдаги қўшинлар сонини оширишга киришар экан, келаси ойлар Афғонистон учун муҳим бўлажагини таъкидлади.

Буюк Британия бош вазири халқаро кучлар толибларни енгиш қарорида қатъий эканини қайд этаркан, Афғонистон ҳукумати ҳам бу жараёнларда муҳим рол ўйнаши лозим, деган фикрни билдирди.

Гордон Браун Афғонистонга британиялик қўшимча 500 аскар юборилишини эълон қилган. АҚШ эса келгуси ойдан бошлаб Афғонистонга 30 минг ҳарбийни кирита бошлайди.
XS
SM
MD
LG