Линклар

"Бунёдкор" Гаттузога қизиқмоқда


Футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Италиянинг “Милан” клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Женнаро Гаттузога қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда FOOTBALLpress.net интернет нашри хабар тарқатди. Унда айтилишича, “Бунёдкор” клуби трансфер бозор очилажак январ ойида Италия терма жамоаси ўйинчиси билан музокаралар ўтказишга уриниб кўради.

"32 ёшли Гуттузо, ўз навбатида, “Милан” клубида қолиши ёки Англиянинг етакчи жамоалари билан шартнома имзолаши мумкин", дейилади FOOTBALLpress.net хабарида.
XS
SM
MD
LG