Линклар

Обама ва Медведев телефон мулоқоти ўтказди


АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича яқинда амал қилиш муддати тугаган ҳужжат борасида ўтказилаётган сўзлашувлар хусусида фикр алмашди.

Обама маъмуриятига кўра, президентлар ушбу масалани телефон орқали муҳокама қилганлар. Айни пайтда президентлар мулоқотига оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

Стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабр тугади.
Вашингтон ва Москва бир неча ойдан буён СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайдиган янги ҳужжат борасида сўзлашувлар ўтказиб келмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс яқинда қилган чиқишида янги ҳужжат борасида ўтказилаётган сўзлашувларда олдинга силжиш бўлаётганини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG