Линклар

Каримов Ашхободга йўл олди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 13 декабр куни расмий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди.

ЎзА Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, ташриф чоғида Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинади. Музокаралар якунида икки давлатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режаланган.

Айни пайтда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Хитой президенти Ху Цзинтао ҳам Ашхободга сафар қилдилар.

Душанба куни тўрт давлат етакчилари - Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Ху Цзинтао Туркманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитой билан боғловчи янги газ қувурининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этадилар.

XS
SM
MD
LG