Линклар

logo-print

Данияда қўлга олинган намойишчилар озод қилинди


Дания полицияси шанба куни Копенҳагенда ўтказилган йирик норозилик акцияси чоғида қўлга олинган намойишчиларнинг деярли барчаси озод қилинганини маълум қилди.

12 декабр куни Дания пойтахтида ўтказилган намойишда 40 мингга яқин одам иштирок этди ва улар Копенҳагенда ўтаётган БМТ саммити иштирокчиларини иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича келишувга эришишга чақирдилар.

Намойиш чоғида эса тартибсизликлар ҳам рўй берди. Қора ниқоб кийган юздан зиёд ёш намойишчилар полицияга тош улоқтириб, магазин ойларини синдириб, машиналарга ўт қўйди.

Дания полицияси намойишчиларга қарши куч ишлатиб, улардан мингга яқинини қўлга олди ва бугун уларнинг барчасини озод қилди.

Айни пайтда 13 киши ҳибсда сақланмоқда. Дания полициянинг бу шахсларга нисбатан расман айбловлар эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG