Линклар

Абхазияда сайлов натижалари эълон қилинди


Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазияда бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент Сергей Багапш ғалаба қозонди.

Абхазия Марказий сайлов комиссиясига кўра, Сергей Багапш шанба куни ўтказилган сайловда 59.4 фоиз овоз тўплаган, унинг асосий рақиби Раул Хажимба эса 15.4 фоиз овоз йиққан.

Абхазия мухолифати, ўз навбатида, шанба кунги сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилганини таъкидламоқда.

Россия 2008 йилда Грузия билан бўлиб ўтган қисқа ҳарбий можародан сўнг Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олгандан бу буён бу ўлкада ўтказилган илк сайлов бўлди.

Грузия Абхазия ва яна бир айирмачи ўлка Жанубий Осетияни ҳануз ўз ҳудуди деб билади. Расмий Тбилиси Абхазиядаги сайловни Россия томонидан саҳналаштирилган “комедия”, дея атади.
XS
SM
MD
LG