Линклар

Каримов Бердимуҳамедов билан учрашди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашди.

ЎзА Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, президентлар давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболига оид масалалар, шунингдек, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашганлар. Жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамкорлигига, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга диор масалалар муҳокама қилинди.

Президентлар музокарани Ўзбекистон ва Туркманистон расмий делегациялари аъзолари иштирокида давом эттирдилар.

Музокаралар якунида эса давлатларнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
XS
SM
MD
LG