Линклар

АҚШ фуқаролари Покистондан депортация қилинмайди


Покистон суди уюшган террорчи гуруҳларга алоқадорликда гумон қилиниб мамлакат ҳудудида қўлга олинган беш нафар америкаликни ватанига депортация қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

Лаҳор шаҳар суди америкаликлар билан боғлиқ иш кўриб чиқилмагунча, бу шахслар ҳеч бир давлатга депортация қилинмаслиги лозимлигини қайд этди.

АҚШнинг Виржиния штатидан бўлган талабалар ўтган ҳафта Покистонда ҳибсга олинган эди. Расмийларнинг билдиришича, америкаликлар жанггарилар сафига қўшилишга ҳаракат қилган.

Ҳозирча бу шахсларга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган ва расмийлар талабаларнинг ўз ватанига депортация қилиниши мумкинлигини билдирган эди.

Навбатдаги маҳкама жараёни 17 декабрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG