Линклар

logo-print

Афғонистонда полициячилар ҳалок бўлди


Афғонистон шимоли ва жанубида жанггарилар томонидан содир этилган ҳужумларда полициянинг 16 нафар ходими нобуд бўлди.

Хусусан¸ Бағлон вилоятида полиция постига уюштирилган ҳужум оқибатида саккиз полициячи ҳалок бўлган. Расмийлар полиция постига уюштирилган ҳужумда “Ҳизби-Исломий” гуруҳини айбладилар.

Ҳудди шундай ҳужум Ҳелманд вилоятида ҳам уюштирилди. Хабарларга кўра, вилоят маркази Лашкар Гоҳда жанггарилар полиция участкасига бостириб кириб, саккиз нафар полициячини отиб ташлаган. Бу ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG