Линклар

Ҳумайнийни таҳқирлаган шахслар ушланди


Эронда Ислом жумҳурияти асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийни таҳқирлаганликда гумон қилинган бир неча шахс қўлга олинди.

Айтилишича, ўтган ҳафта Теҳронда бўлиб ўтган аксилҳукумат намойиши чоғида мухолифатчилар Ислом жумҳурияти асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийнинг расмини йиртиб ташлаганлар.

Якшанба куни Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи ислоҳот тарафдори бўлган мухолифатни Ислом давлати асосчисини таҳқирлаб, мамлакат қонунларини бузганликда айблади.

Айни пайтда Теҳрон прокурори Аббос Жафарий Долатабадий ушбу воқеага алоқадор бўлган шахсларнинг барчаси аниқлангани ва улардан бир нечтаси қўлга олинганини билдирди.

Мухолифат, ўз навбатида, расмийларни иғвогарликда айблади.

XS
SM
MD
LG