Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:55

Ҳамас ўз таваллуд кунини нишонламоқда


Халқаро босимга қарамай¸ Ҳамас ўз тарафдорлари сонининг ошиб бораëтганини айтмоқда.
Халқаро босимга қарамай¸ Ҳамас ўз тарафдорлари сонининг ошиб бораëтганини айтмоқда.

14 декабр куни Фаластинда Ҳамас исломий гуруҳи ташкил этилганига 22 йил тўлди ва бу сана Ҳамас назоратидаги Ғазо секторида катта тантаналар билан байрам қилинди.

Душанба куни Ғазо кўчалари Фаластин байроқлари ва Ҳамаснинг 22 йиллигига бағишланган турли шиорлар билан безатилди. Ҳамас етакчилари бу йилги тадбирларнинг аввалгиларга ўхшамаслиги¸ байрам кунида кутилмаган "совғалар" бўлишини ваъда қилдиларë

Минглаб ғазоликлар мазкур сана муносабати билан марказий Катиба майдонига йиғилдилар ва майдонни исломий руҳдаги чақириқлар тўлдирди.

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига ҳужум уюштирганидан бир йилча вақт ўтиб нишонланилаëтган ушбу сана баҳонасида Ҳамас етакчилари ўз тарафдорлари сафини кенгайтириш ва Ғазо секторининг Исроил ва Миср тарафдан қуршовда қолаëтганига қарамай¸ ўз эътибори заифлашмаганини кўрсатишга уринмоқда.

Ҳамас ҳукумати Бош вазири Исмоил Ҳаниянинг душанба кунги тадбирда катта маъруза қилиши кутилмоқда. Тўпланган минглаб ғазоликлар Ҳания чиқишини кутар экан¸ уларни зериктирмаслик учун мусиқа¸ айни пайтда турли чақириқлар тинимсиз янграб турибди.

- Оллоҳ номи билан қасам ичаманки¸ мен ўз ватаним озодлиги учун курашни давом эттираман. Мен ўз курашимни давом эттиришга Оллоҳ номи билан қасам ичаман!

Бу Катиба майдонида тўхтовсиз янграб турган даъвар ва қичқириқлардан бири¸ холос.

1987 йилда ташкил этилган Ҳамас ташкилоти иккинчи Фаластин интифодаси¸ яъни 2000 йили бошланган исëн давомида тутган кескин позицияси боис¸ халқаро майдонда эътиборга тушди. Ҳамас¸ асосан Исроил ҳудудларида амалга оширилган худкушлик ҳужумлари билан ном қозонди ва бу ҳужумлар оқибатида юзлаб исроилликлар нобуд бўлди.

2006 йил январида Фаластин парламентига ўтказилган эркин сайловларда ғалаба қозонган Ҳамас¸ парламентдаги 132 ўриннинг 76 тасини қўлга киритиб¸ мухторият ҳукуматини ташкил қилиш ҳаққига эришган эди. Аммо Ҳамас ғалабасини тан олмаган Ғарб¸ Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат билан сўзлашишни ҳам истамади.

Кўп ўтмай Ҳамас ва Фатаҳ тарафдорлари ўртасида очиқ курашга айланиб кетган зиддият оқибатида Ғарбий соҳил фатаҳчилар¸ Ғазо сектори эса¸ ҳамасчилар назоратига ўтди. Ғарб¸ айни пайтда Исроил Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фаластин маъмуриятини тан олиб¸ тинчлик музокаларини ҳам айнан Аббос ҳукумати билан олиб бормоқда¸ айни пайтда Ҳамас назоратидаги ҳудудлар қуршовда қолмоқда.

Ҳамас таваллудининг 22-йиллига бағишланган тантаналар давомида Исроил ва Ҳамас ўртасида асирларни айирбошлашга оид келишув тузилгани ҳақдаги хабарнинг эълон қилиниши кутилмоқда. Бу келишувга кўра¸ 2006 йил июнидан бери Ҳамас қўлида қолаëтган Исроил аскари Гилад Шалитни ўз ҳукуматига қайтариш эвазига юзлаб фаластинлик маҳбусларнинг Исроил қамоғидан озод этилиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG