Линклар

Каримов Хитой етакчиси билан учрашди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов якшанба куни Ашхободда Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашди.

Синхуа агентлиги хабарига кўра, учрашувда президентлар ўзаро алоқалар ривожи, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашганлар.

Ўзаро мулоқот чоғида Ху Цзинтао Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этган ва

-Хитой Ўзбекистонни Марказий Осиё давлатлари орасида муҳим ҳамкор деб билади ва Пекин расмий Тошкент билан алоқаларни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратади, деган фикрни билдирган.

Синхуа агентлигининг билдиришича, президентлар учрашувида, шунингдек, хавфсизлик масалалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқалар ривожи ва глобал молиявий бўҳрон билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам тилга олинган.
XS
SM
MD
LG